ҲAМAС делегацияси Москвага борди. Хўш?
Россия Ташқи ишлар вазирлиги Фаластиннинг ҲAМAС гуруҳи вакиллари Москвага етиб келганини маълум қилди.
РИA «Новости» манбасининг хабар беришича, делегацияга ХAМAС сиёсий бюроси аъзоси Aбу Марзук бошчилик қилмоқда.
«Фаластин ҳаракати вакиллари Москвага ташриф буюрди», деган ТИВ матбуот котиби Мария Захарова. Россияда ҳаракат тақиқланмаган ва террорчи ташкилот сифатида тан олинмаган.
Аввалроқ ХAМAС Сиёсий бюроси раҳбари «Россия ва Хитойнинг БМТ Хавфсизлик Кенгашидаги позициясини ва AҚШ резолюциясига вето қўйишини юқори баҳолади».
Ғазо секторида вазият кескинлашгач, Россия бошқа Ғарб давлатлари каби Исроил ёнини олиб, ҲАМАСни кескин танқид қилмади. Яна бир йирик сиёсий куч бўлган Хитойнинг позицияси ҳам шунга ўхшаб кетади. Ҳар иккала давлат мустақил Фаластин давлатини тузиш тарафдори эканини маълум қилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter