Гриппга қарши универсал вакцина учун 12 миллиapд доллар ажратилди
![Гриппга қарши универсал вакцина учун 12 миллиapд доллар ажратилди](https://static.xabaruz.com/crop/2/6/720_460_95_2665764271.jpg)
Фан тараққиёти ва гриппга қарши вакциналар жуда кўплигига қарамасдан, гриппнинг барча турларидан ҳимояловчи универсал вакцина ҳанузгача ишлаб чиқилмаган. «Usa.one» хабар беришича, жаҳондаги энг нуфузли ва бой инсонлар қаторига кирувчи Билл Гейтс ва Ларри Пейж гриппга қарши универсал вакцина яратиш учун 12 миллиapд доллар маблағ ажратишди. Универсал восита исталган штамм, жумладан, унинг пандемик турлари (даволовчи воситалар ишлаб чиқарилмаган турлари) га қарши кураша олиши керак.
Бутунжаҳон иммунизация ҳафталиги ва салкам 42 миллион кишининг ўлимига сабаб бўлган испан гриппи пандемиясининг 100 йиллиги муносабати билан бу қадам ташланди. Технологик магнатлар исталган ёш тоифасида ва давлат соғлиқни сақлаш дастурлари орқали кенг фойдаланиш мумкин бўлган иммунобиологик дорини ишлаб чиқиш бўйича тадқиқотлар учун грантни тасдиқлашди.
Грант олиш учун мурожаатлар 22 июнгача Билл ва Мелинда Гейтслар фонди сайтида қабул қилинади. Грант ғолиби инқилобий тиббий восита ишлаб чиқиш учун маблағдан ташқари ҳомийлардан 250 мингдан 2 миллион долларгача мукофот пули ҳам олади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter