Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Green Card дастурида кимлар иштирок эта олмайди?

Green Card дастурида кимлар иштирок эта олмайди?

Қайси давлатлар фуқаролари Green Card лотереясини ўйнашда иштирок эта олмайди?

Ҳозирда Канада, Бразилия, Бангладеш, Хитой, Колумбия, Доминикан Республикаси, Салвадор, Гватемала, Гаити, Гондурас, Ҳиндистон, Ямайка, Мексика, Нигерия, Покистон, Филиппин, Жанубий Корея, Ветнам ва Буюк Британия фуқаролари Green Card лотереясида қатнаша олмайди.

Яъни ариза топшириш учун иштирокчи лотереяни ўйнаш рухсат берилган давлатда туғилган бўлиши керак. Рўйхат ҳар йили AҚШ Давлат департаменти томонидан белгиланади.

Ушбу рўйхатга дунёнинг барча мамлакатлари киради, истисно қилинганлар бундан мустасно.

Aнкетада иштирок этувчи мамлакат сифатида айнан туғилган мамлакат кўрсатилган! Яъни иштирок этаётганингизда қайси давлатда яшашингиз ва қайси давлат фуқароси эканлигингиз муҳим эмас. Қаерда туғилганингиз муҳим. Ушбу қоидада иккита истисно мавжуд бўлиб, улар баъзи ҳолларда ҳатто қатнашиш рухсат берилмаган мамлакатда туғилганлар ҳам иштирок этишга имкон беради, қачонки агар «чекланган» мамлакатда туғилган фуқаро «рухсат берилган» мамлакатда туғилган фуқаро билан турмуш қурган бўлса.

Aгар «чекланган» мамлакатда туғилган фуқаронинг ота-онаси рухсат берилган мамлакатда туғилган ва рухсат берилмаган мамлакатда доимий истиқомат қилмаган бўлса, унда лотереяда  иштирок этиши мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг