Грецияда кучли зилзила юз берди

Греция жанубида 5,7 магнитудали зилзила содир бўлди, деб хабар берди Европа Ўртаер денгизи сейсмологик маркази ўз сайтида.
Зилзила бугун, 29 март куни Тошкент вақти билан соат 12:12да қайд этилган. Эпимаркази тахминан 168 минг киши истиқомат қилувчи Патра шаҳридан 122 километр жануби-ғарбда жойлашган. Зилзила ўчоғи 17 километр чуқурликда бўлган.
Эҳтимолий қурбонлар ва вайроналар ҳақида маълумот йўқ.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter