Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Грецияда илк бор эмланган бемор вафот этди

Грецияда илк бор эмланган бемор вафот этди

Фото: «Fbm.ru»

Грецияда тўлиқ эмланган ва асосий касаллиги мавжуд бўлмаган беморнинг ўлим ҳолати илк бор қайд этилди. Бу ҳақда «Папаниколау» шифохонасининг иккинчи реанимация бўлими директори Никос Каправелос OPEN телеканалига берган интервьюсида маълум қилган.

Шифокорнинг сўзларига кўра, эмланмаган одамлар катта хавф остида бўлишади. Ушбу ҳолат эса истисно ҳисобланади.

«Бу истиснолардан биридир. 13 мингтадан битта!» — таъкидлади Каправелос.

Шифокор, шунингдек, дельта мутацияси туфайли келиб чиққан эпидемиологик вазиятнинг ниҳоятда қалтислигини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, бу «барча маълумотларни ўзгартирди». У сайёҳларнинг таътилдан қайтиши муносабати билан вазиятнинг янада ёмонлашиши ҳақидаги хавотирлари билан ўртоқлашган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг