Греция қирғоқларида ичида 237 йўловчи бўлган кема ёниб кетди
Ион денгизида, Греция қирғоқлари бўйлаб сузаётган йўловчи ташувчи кема бортида ёнғин чиқди. Кема бортида 237 нафар йўловчи, шунингдек, 51 нафар экипаж аъзоси бўлган.
Таъкидланишича, кема Игуменица (Греция) ва Бриндизи (Италия) йўналишида ҳаракатланиб кетаётган бўлган.
Франциянинг France-Presse ахборот агентлиги хабарига кўра, ёнғин 18 феврал, жумага ўтар кечаси бошланган. Ёнғин сабаблари ҳозирча номаълум. Кемада қурбонлар ва жароҳатланганлар йўқ.
Маълумотларга кўра, бу Италиянинг Euroferry Olympia кемаси. Ҳозирда кема бортидаги барча йўловчи соҳилга олиб чиқилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter