Гўзаллик танлови иштирокчиси Гулнур иш топишга қийналяпти: аёллар рашк қилса, эркакларнинг нияти бузуқ
«Қозоғистон гўзали-2019» гўзаллик танловининг финал иштирокчиси Гулнур Нуртаза идиш ювувчи бўлиб ишга жойлашди. Бу ҳақда Nur.kz нашри ўзининг Instagram аккаунтида хабар берди.
Порталнинг маълум қилишича, қиз олти ойдан бери Қизилўрда шаҳридаги кафелардан бирининг ошхонасида ишлаб келмоқда. Ижтимоий тармоқларда Гулнурнинг ошхонада ишлаётгани акс этган видео тарқалди: у саримсоқ тозалаяпти, идиш юваяпти. Кадр ортидаги овоз унинг айнан «Қизилўрда гўзали-2017» эканлигини айтмоқда. Гулнур ҳам буни инкор этгани йўқ.
Гулнурнинг танишлари нашрга маълум қилишича, 19 ёшли қиз ота-онасиз қолди: отаси икки йил олдин, онаси эса икки ой олдин вафот этди. Энди у ўзини ўзи боқишга мажбур. Қайд этилишича, Гулнурнинг гўзаллиги унга муаммо туғдиряпти: аёллар уни рашк туфайли ишга олмаса, эркаклар фақат яқинликни таклиф қилишади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter