Ғойиб бўлган «Титан» сув ости кемаси вайроналари остидан инсон қолдиқлари топилди
АҚШ қирғоқ қўриқлаш хизмати Атлантика океанида чўкиб кетган «Титан» сув ости кемасида ҳалок бўлганларнинг қолдиқларини топди.
Маълумотларга кўра, барча далиллар бедарак йўқолган экипажга тегишли эканлигини тасдиқлаш учун шифокорларга юборилган.
«Қўшма Штатлар тиббиёт ходимлари воқеа жойида вайроналар остидан эҳтиёткорлик билан топилган инсон қолдиқларини расмий таҳлил қилади», — дейилади агентлик матбуот хабарида.
Воқеа бўйича тергов комиссияси раҳбари Жейсон Нойбауер ҳам бир қанча мамлакатлар терговчилари «Титаннинг ҳалокатли ўлимига сабаб бўлган омилларни» тушуниш учун вайроналарни ҳалигача ўрганмаганлигини таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, «Титан» сувости кемаси «Титаник» вайроналари олдига тушиш чоғида ғойиб бўлган ва унинг бортида OceanGate Expeditions компанияси асосчиси Стоктон Раш, француз денгиз фахрийси Пол-Анри Наржеоле, британиялик миллиардер Ҳамиш Хардинг, покистонлик тадбиркор Шаҳзода Довуд ва унинг ўғли Сулаймон бўлган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter