Голландлар пластик чиқиндиларни қурилишда ишлатишга қарши
Нидерландия инфратузилма вазирлиги бинокорлик компанияларининг қурилиш материалларига майдаланган пластик чиқиндисини қўшишини тақиқлаш таклифи билан чиқди. Ҳозир бу технология йўллар ва тўғонлар қуришда, сув омборларининг қирғоқларини мустаҳкамлашда фаол қўлланиляпти.
Вазирлик таклифига кўра, ҳозир қурилишда қўлланилаётган пластиклар қайта ишлашга жўнатилиши керак, қурилишга эса табиий ашёларни ишлатган маъқул. Албатта, бу қиммат, бироқ пластикларнинг микрозарралар (микропластик) даражасигача парчаланиши хавфи камаяди. Бу митти зарралар тирик организмлар, масалан, балиқлар организмига, алалоқибат инсон организмига тушиши билан хавфли.
Бу таклиф мамлакат парламенти томонидан муҳокама қилинади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter