Глобал исиш: мослашиш ёки «бошқа уй» қидиришга тўғри келади
Висконсин-Мэдисон университети олимлари инсоният тамаддуни фаоллиги натижасида шаклланган глобал исиш қарийб барча музликларни эритиб юбориши ва сайёрамиз фақат тропиклардан иборат бўлиб қолишидан хавотир билдиришди.
Тадқиқотчилар бу «иқлимий фаза»га 2150 йилда ўтилиши, қиш йил фасли сифатида йўқ бўлиб кетиши ва иқлим зоналари кескин ўрин алмашишини таъкидлашган.
Иқлимшуносларга кўра, инсониятга ўта иссиқ ва нам ҳаво ҳукм сурган плиоцен даврига «қайтиш» хавф солмоқда. Инсоният тур сифатида 2150 йилда ё мавжуд шароитларга мослашиши ёки ўзига «бошқа уй» қидиришига тўғри келади, чунки сайёрамизда ўртача ҳарорат ўшга йили Цельсий бўйича 25-26 даражага етиб қолади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter