Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Глобал иқлим ўзгариши муаммосини Америкасиз ҳал қилиб бўладими?

Глобал иқлим ўзгариши муаммосини Америкасиз ҳал қилиб бўладими?

Фото: «РИА Новости»

Россия президенти Владимир Путин глобал иқлим ўзгариши муаммосини Америкасиз ҳал қилиб бўлмаслигини айтди, дея хабар беради «РИА Новости» ахборот агентлиги.

Путин глобал иқлим ўзгариши ва антропоген чиқиндилар муаммосини Америка Қўшма Штатлари иштирокисиз ҳал қилиб бўлмаслигини, шу боис уларни мунозарага чақириш лозимлигини қайд этган.

«Биз глобал исишни кузатяпмиз, лекин унинг сабабларини билмаяпмиз, жавоблар ҳали ҳам йўқ. Антропоген чиқиндилар ҳам катта эҳтимол билан исишнинг асосий сабаби эмас, бу глобал миқёсдаги ўзгаришлар бўлиши мумкин»,- деган Путин.

Путиннинг айтишича, Трамп ўзининг мамлакати учун Париж битими манфаатли эмас деб ҳисобламоқда.

«АҚШсиз антропоген чиқиндиларнинг глобал иқлимга таъсири муаммосини озгина бўлса ҳам ҳал қилиб бўлмайди. Шундай экан, АҚШни бу мунозарага, биргаликдаги ишга жалб этиш керак», - таъкидлаган Путин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг