Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳитлернинг Иккинчи жаҳон урушидаги «ҳалокатли хатоси» маълум қилинди

Ҳитлернинг Иккинчи жаҳон урушидаги «ҳалокатли хатоси» маълум қилинди

Иккинчи Жаҳон уруши бошида Германия армиясининг Франциянинг Дюнкерк шаҳри яқинидаги ҳужумини тўхтатиш тўғрисидаги қарори Aдолф Ҳитлернинг «ҳалокатли хатоси» бўлган.

Бу ҳақда тарихчи Жеймс Холландга асосланиб Daily Express нашри хабар бермоқда. 

Мутахассиснинг сўзларига кўра, Вермахт қўшинлари 1940 йил май ойида Франциядаги иттифоқчи кучларни ўраб олишлари ва урушни ўз фойдаларига ҳал этишлари мумкин эди. Бироқ 24 май куни Ҳитлер Дюнкерк томон юрган танк бўлинмалари командирларига юришни тўхтатишни буюрди. Тарихчи фюрернинг бундай ҳаракатини «мутлақо ҳалокатли ва потенциал ҳалокатли хато» деб атади, бу унга Иккинчи Жаҳон урушидаги ғалабасига путур етказган. 

Фронтда турган кўплаб немис қўмондонлари фюрер буйруғидан норози бўлган, аммо итоат қилишга мажбур бўлишган. Кейинчалик немис армияси қўмондонлиги ўз хатосини англади ва ўша йилнинг 26 май куни кечқурун Ҳитлер ўз фармонини бекор қилди. Бироқ, бу вақтга келиб вазият тубдан ўзгарди: иттифоқчи кучлар эвакуацияга тайёргарлик кўришга муваффақ бўлишди,  минтақадан 338 мингдан ортиқ одамни олиб чиқиб кетилди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг