Германия ХХ асрда қилган жинояти учун узр сўраб чиқди. Нима бўлганди?
Германия XX аср бошларида мустамлака қўшинлари томонидан Ҳереро ва Нама қабилаларининг геноцид қилинганини расман тан олди. Бу ҳақда расмий «Deutsche Welle» хабар берган.
Расмий Берлин қурбонларнинг авлодларидан кечирим сўрайди, дейилади хабарда. Беш йилдан ортиқ музокаралар натижасида Германия ва Намибия «умумий тарихидаги энг қоронғи мамлакатни баҳолаш бўйича келишувга эришдилар», деди ташқи ишлар вазири Хайко Маас.
Эришилган келишувга кўра, Германия Намибияни қайта қуриш ва ривожлантириш учун 1,1 миллиард евро ажратади. Ушбу дастурни амалга оширишда ҳал қилувчи рол Намибия томони билан биргаликда музокаралар жараёнида фаол иштирок этган Ҳереро ва Нама вакилларига тегишли бўлади. Ушбу геноцид 1904 ва 1908 йиллар оралиғида содир бўлгани айтилади.
Намибиянинг илтимосига биноан асосий маблағлар Намибияда қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва ислоҳ қилиш, сув таъминоти ва касб-ҳунар таълими учун ажратилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter