Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Германия Украинага «Леопард» танкларини беришга рози бўлди

Германия Украинага «Леопард» танкларини беришга рози бўлди

Олаф Шолц бошчилигидаги Германия ҳукумати «Леопард» танкларини Киевга топширишга рози бўлди, деб ёзмоқда Spiegel нашри манбаларга таяниб.

«Қарор қабул қилинди: Германия Украинага «Леопард»  жанговар танкларини етказиб беради», — дейилади хабарда.

Бундан ташқари, Берлин Украинага ўзларининг мавжуд «Леопард» танкларини етказиб беришни хоҳлайдиган давлатларга рухсат беришни режалаштирмоқда. Нашрнинг аниқлик киритишича, НАТОга аъзо баъзи давлатлар, жумладан, Скандинавия давлатлари ҳам бунга тайёр.

Маълумотларга кўра, Германия 14 та «Леопард 2А6» танкларини етказиб беради. Бу қарорни қабул қилишдан олдин Германия яқин иттифоқчилари ва АҚШ билан бир неча кун интенсив равишда маслаҳатлашган. Қўшма Штатлар ҳам ўзининг «Абрамс» танкларини Киевга катта миқдорда ўтказиш имкониятини ҳам кўриб чиқмоқда.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг