Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Германия Фаластинни тан оладими?

Германия Фаластинни тан оладими?

Фото: EADaily

Германия Фаластинни давлат сифатида тан олишни истайди, бироқ шарти бор — бунинг учун Исроилдаги низо томонлари икки давлат тузилишига асосланган битимга келишишлари керак. Бу ҳақда Spiegel хабар берди.

«Германия Фаластинни тан олишни Европа ҳамкорликдаги ташаббуси доирасида илгари суриши лозим, бунинг учун гаровдагилар озод этилиши ва ўт очишни тўхтатишга келишув талаб этилади», — деди Бундестаг аъзоси Изабел Кадемартори.

«Фаластиннинг тан олиниши Яқин Шарқдаги низонинг узоқ муддатли сиёсий ечими йўлидаги муҳим биринчи қадам бўлиши мумкин. Мақсад — Исроил билан бирга, унинг хавфсизлигига таҳдид солмайдиган Фаластин давлатига ҳам асос солишдир», — деди Кадемартори.

Шунинг баробарида, унинг партиядоши, Бундестагнинг халқаро ишлар қўмитаси раиси Михаэл Ротнинг фикрича, Фаластиннинг давлат дея эҳтимолий тан олиниши «нотўғри вақтда нотўғри сигнал» бўлиши мумкин экан.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг