Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Газпром» ва «ҚазақГаз» Россия газининг Ўзбекистонга транзити бўйича шартнома имзолади

«Газпром» ва «ҚазақГаз» Россия газининг Ўзбекистонга транзити бўйича шартнома имзолади

Россиянинг «Газпром» компанияси ва Қозоғистоннинг «ҚазақГаз» компанияси Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форуми доирасида Россия табиий газини Ўзбекистон истеъмолчилари учун ташиш бўйича шартнома имзолади. Бу ҳақда ТАСС агентлиги ёзмоқда.

«Газпром» бошқаруви раиси Алексей Миллер билан учрашувда «Газпром» ва «ҚазақГаз» ўртасида Россия табиий газини Ўзбекистон истеъмолчилари учун ташиш бўйича келишув имзоланди», — дейилади хабарда.

Шунингдек, Қозоғистон ва Россия энергетика вазирлари Россия нефтининг транзити бўйича келишувларни 2033 йил охиригача узайтирган. Ҳажмларни 10 миллион тоннагача ошириш режалаштирилган.

Маълумот ўрнида, жорий йилнинг июнь ойи бошида Қозоғистон энергетика вазири Алмасадам Саткалиев парламент йиғилишида, 2024 йил куз-қиш мавсумида Қозоғистон инфратузилмаси Россия газини Ўзбекистонга транзит қилиш учун тайёр бўлишини айтган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг