Ғазодаги қочқинлар лагерида фожиа юз берди
Ғазо секторининг шимолида жойлашган Жебалия қочқинлар лагерида содир бўлган портлаш оқибатида кўплаб қурбонлар ҳақида маълумотлар келиб тушмоқда.
ҲАМАС назоратидаги Ғазо соғлиқни сақлаш бошқармаси камида 50 киши ҳалок бўлганини маълум қилди. Айрим манбалар 100 нафардан 400 нафаргача қурбонлар ва жабрланганлар ҳақида ёзмоқда.
ҲАМАС гуруҳи Исроил томонини қочқинлар лагерига ракета ҳужуми уюштирганликда айблади.
Исроил мудофаа кучлари ҳозирча воқеа юзасидан изоҳ бермаган.
Эслатиб ўтамиз, 18 октябрга ўтар кечаси Ғазо секторидаги «Ал-Аҳлий» баптистлар шифохонасига Исроил томонидан берилган ракета зарбаси оқибатида 800 нафардан зиёд бегуноҳ одам ҳалок бўлганди. Бу можародаги энг қонли воқеа бўлиб қолмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter