Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ғазода қурбон бўлганлар сони 16 минг кишига яқинлашмоқда

Ғазода қурбон бўлганлар сони 16 минг кишига яқинлашмоқда

Ғазо Соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, Исроил ҳужумлари бошлангандан бери ҳалок бўлганлар сони 16 мингга яқинлашмоқда.

Айтилишича, 7 октябрдан бери Ғазо секторида 15 899 киши ҳалок бўлган.

Жумладан, якшанба кунги сўнгги янгиланишдан буён Исроилнинг зарбалари натижасида 349 киши ҳалок бўлган.

Ҳалок бўлганларнинг 70 фоизи аёллар ва болалар экани айтилмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, 1 декабр санасида бир неча кунлик тинчликдан сўнг, Исроил ҲАМАСни сулҳга амал қилмасликда айлаб, ҳарбий ҳаракатларни бошлаганди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг