Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ғазо: бомбадан ҳам кучли хатар (фото)

Ғазо: бомбадан ҳам кучли хатар (фото)

Фото: Anadolu Agency

Мана, икки ойдирки, Ғазо секторининг 2,3 миллион аҳолиси уруш олови ичида яшаб қолиш учун курашмоқда. Исроил ҲАМАСнинг 7 октябрдаги ҳужумига жавобан Ғазога қўшин киритган. Нотенг ва беаёв урушда ҳалок бўлган тинч аҳоли вакиллари сони 18 мингдан ошиб кетди. Юз минглаб аҳоли, бир томондан, Исроил ҳарбийлари йўллаётган ажал жарчилари – бомбалардан қочиш учун пана жой қидиришга маҳкум. Иккинчи томондан, юқумли хасталиклар улар ҳаётига таҳдид туғдирмоқда. Тиббиёт тизими эса фалажланиб қолган. Учинчи томондан, қирғин қуролларидан ҳам хатарли бошқа бир офат – очлик ва ташналик сабаб одамлар ҳаётдан бевақт кўз юмаётир.

Ғазо сектори 2007 йилдан қамал ҳолатида яшар эди. 7 октябрда ҲАМАС билан уруш бошланиши ортидан Исроил маъмурияти ҳудудни сув, электр энергия ва ёнилғи бутунлай маҳрум қилди. Уруш кетаётган шаҳар ва қасабаларга гуманитар кўмак жуда кам миқдорда келмоқда. Озиқ-овқат ва дори-дармон тақчиллиги эса гуманитар ҳалокат оқибатларини янада оғирлаштирмоқда.

Халқаро ташкилотлар Исроил ҳукуматидан озиқ-овқат, сув ва энергия блокадасини бекор қилиш, ғазоликларни оммавий жазолашни бас қилишни талаб қилмоқда.

Жаҳон ахборот агентликлари чоп этган суратлар Ғазода ҳукм сураётган очлик, ташналик кўлами ҳақида оз бўлса-да тасаввур уйғотади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг