Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ғазнада «Толибон» билан тўқнашув оқибатида 103 киши ҳалок бўлди

Ғазнада «Толибон» билан тўқнашув оқибатида 103 киши ҳалок бўлди

Фото: «РИА Новости»

Афғонистоннинг Ғазна шаҳрида ҳукумат кучлари билан «Толибон» жангарилари ўртасида содир бўлган қуролли тўқнашувда 103 киши ҳалок бўлди, 133 киши яраланди, дея хабар беради «РИА Новости» ахборот агентлиги.

Аввалроқ 16 киши ҳалок бўлгани, 40 киши жабрлангани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

«1TV» телеканали маълумотларига кўра, ҳалок бўлганларнинг 90 нафари ҳарбийлар, 13 нафари тинч аҳоли вакиллари экан.

«Толибон» томондан ҳам йўқотишлар кўп.

Жума, 10 август куни «Толибон» жангарилари Афғонистон марказидаги Ғазна шаҳрига ҳужум уюштиргани маълум қилинган эди.

Ғазна шаҳри полицияси бошлиғи Фарид Аҳмад Машъалнинг айтишича, айни пайтда Ғазна ҳукумат кучлари назоратида экан. Унинг сўзларига кўра, жангарилар шаҳарга киролмаган, фақат шаҳар атрофидаги бир нечта қўрғонларга ҳужум уюштиришяпти.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг