Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Кибронда газ портлаши оқибатида 10 киши жабрланди

Кибронда газ портлаши оқибатида 10 киши жабрланди

Фото: «Depositphotos.com»

Франция ғарбидаги Морбиан вилояти Киброн шаҳрида содир бўлган газ портлаши оқибатида 10 киши жароҳат олди. Бу ҳақда «Ouest France» газетаси маълумотлари асосида «Gazeta.ru» хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, портлаш маҳаллий вақт билан бугун соат 2:30 да шаҳардаги бир бинода содир бўлган ва ёнғин чиққан. Ёнғинни ўчириш учун 100 нафар ўт ўчирувчи воқеага жойига етиб келган. Аҳоли хавфсиз жойга кўчирилган.

Портлаш жойини шаҳар ҳокими кўздан кечирди.

Аввалроқ Франциядаги «Soprema» заводида ҳам портлаш содир бўлгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг