Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ғаройиб одамлар» филми актёри вафот этди

«Ғаройиб одамлар» филми актёри вафот этди

«Ғаройиб одамлар: ўтмишдаги келажак кунлари» (X-Men: Days of Future Past, 2014) фильмидаги роли билан танилган мексикалик актёр Адан Канто 43 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Variety журнали хабар берди.

Қайд этилишича, Канто аппендикс саратони билан узоқ давом этган курашдан сўнг 8 январь куни вафот этган. У касаллигини сўнгги кунларига қадар сир сақлаб келган. Кантонинг охирги иши «Тозаловчи аёл» телесериали (2022 йилдан ҳозирги кунгача) бўлиб, унда бош ролни ижро этган. Актёрнинг рафиқаси ва икки фарзанди қолди.

Канто 1981 йилда Мексикада туғилган. Бўлажак актёр мусиқа билан шуғулланади ва бир нечта Мексика телекўрсатувлари ва фильмлари учун қўшиқлар ёзади. У 2009 йилда Estado de gracia сериалида дебют қилган. Актёр ҳаёти давомида йигирмата фильм ва телесериалларда суратга тушган, улардан энг машҳурлари «Миксология» (Mixology, 2013-2014), «The Following» (2013-2015), «Нарко» (Narcos, 2015-2017) ва «Охирги номзод» (Designated Survivor, 2016-2019) филмларидир.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг