Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ғарбий Aфрикада хавфли вирус юқтирган илк бемор вафот этди

Ғарбий Aфрикада хавфли вирус юқтирган илк бемор вафот этди

Ғарбий Aфрикада жойлашган Гвинеяда Эбола вирусига ўхшаш вирус илк марта қайд этилди. Ушбу ўта хавфли касалликни юқтирган бемор вафот этди, дея ёзади Daily Mail.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бемор Марбург вирусидан вафот етганини хабар қилган. 

Вирус биринчи марта 1967 йилда, Германиянинг худди шу номли шаҳрида аниқланган. Aфриканинг асосан жануби ва шарқида Марбург вирусининг 12 та йирик эпидемияси кузатилган. Бир вақтнинг ўзида эпидемиялар Франкфурт ва Белградда (Сербия) ҳам содир бўлган.

Гвинеяда янги ҳолат биринчи марта ўтган ҳафтада аниқланди, мамлакат Эбола вирусидан холи деб эълон қилинганидан атиги икки ой бўлганди. Унгача Эболадан 12 киши вафот этган. Янги вирусни юқтирган бемор маҳаллий клиникага мурожаат қилган, унинг аҳволи бирдан ёмонлашган. Сўнгра, Гвинея геморрагик иситма лабораторияси тадқиқотчилари ва Сенегалдаги Пастер институти олимлари бемор Марбург вируси юқтирганини тасдиқлаган. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг