Ганада олтин конида ҳалокат содир бўлди
Гана шимолида олтин қазиб чиқарувчи кон вайроналари остидан тўққиз кишининг жасади чиқариб олинди, деб хабар бермоқда маҳаллий Citi Newsroom нашри.
Таъкидланишича, кондаги ўпирилиш 31 май, душанба куни кучли ёмғирдан кейин содир бўлган, қутқарувчилар гуруҳининг бир неча кунлик уринишидан кейин ҳалок бўлганларнинг жасадлари олиб чиқилган.
«Қутқарув операцияси икки кун олдин бошланган эди, аммо кеча, чоршанба куни кучли ёмғирдан кейин қамалиб қолган тўққизта кончини қазиб олишга муваффақ бўлдик. Жасадларни олиб чиққандан сўнг, полиция ўлимни тасдиқлаши мумкин», — деди маҳаллий полиция вакили.
Қутқариш операцияси ҳали ҳам давом этаётгани қайд этилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter