Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ғамхўрлиги учун тақдирланган «Йил онаси» болаларни уриб-тепгани учун қамалди

Ғамхўрлиги учун тақдирланган «Йил онаси» болаларни уриб-тепгани учун қамалди

Фото: «Life.ru»

Эстонияда «Йил онаси 2013» соҳибаси Малле Кобин болаларга зулм қилгани учун суд қилинди, дея хабар берди ERR.

Аёл тўрт йилу олти ойга қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Уезд суди уни вояга етмаган шахсларни ноқонуний озодликдан маҳрум қилиш ва уларга жисмоний зарар етказишда айбдор деб топди.

Аёлнинг қурбонлари 9 — 17 ёшлар атрофида. Кобин уларни асраб олган. Айблов ҳужжатига кўра, аёл асраб олган болаларни мунтазам уриб-тепган, шунингдек, бир неча соатдан бир неча кунгача қамаб қўйган.

Кобин 2013 йили «Йил онаси» деган номга мушарраф бўлган. Ўшанда ўзининг беш нафар фарзанди ва 12 нафар асраб олган боласи бўлган. 2014 йилда эса болаларни ҳимоя қилиш фаолияти билан шуғуллангани учун Эстония қизил хоч ордени билан тақдирланган.

2019 йилда ижтимоий таъминот бўлимидан келиб тушган маълумотлар асосида унга қарши жиноий иш қўзғатилган. Айблов хулосасида 2016 — 2019 йиллар давомида беш нафар болага нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлгани айтилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг