Гаитида президент ўлимининг эҳтимолий ташкилотчиларидан бири ушланди
Гаити ҳукумати президент Жовенел Моизега қарши суиқасд ташкилотчиларидан бири ҳибсга олинганлигини эълон қилди.
Бу ҳақда Acento агентлиги Миллий полиция бош директори Леон Шарлга асосланиб хабар қилмоқда.
«Уюшган тўданинг ҳужуми тўхтатилганда, улар биринчи бўлиб қўнғироқ қилган киши Эммануэл Санон эди», дейди Шарл.
Полиция бошлиғининг сўзларига кўра, жиноятга сиёсий сабаблар бўлган. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимлари Санон билан алоқада бўлган яна иккита гуруҳ аъзосини қидирмоқдалар. Ҳозирча уларнинг исмлари ошкор қилинмаган.
Тергов маълумотларига кўра, Эммануэл Санон АҚШда жойлашган Венесуэла хавфсизлик компанияси билан боғланиб, ҳозирда Моизени ўлдиришда айбланаётган колумбияликларни ёллашни ташкил қилган.
Санон Гаитига шахсий рейс билан ўз хавфсизлиги учун ёллаган бир нечта Колумбия фуқаролари ҳамроҳлигида келган. Унинг шахсияти ҳақида қўшимча маълумот берилмаган.
Кейинчалик «миссия ўзгариб кетди» ва колумбияликлардан бирига президентни ҳибсга олиш тўғрисида ордер берилган. «Операция мана шундан бошланган»,- деди Шарл.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter