Гаитида 14 та бола аланга ичида қолиб кетди
Гаитида болалар уйида содир бўлган ёнғинда 14 нафар бола ҳаётдан кўз юмди, дея хабар берди «Haiti Libre» интернет-портал.
Маълум қилинишича, ёнғин пайшанба куни кечаси черков қошидаги болалар уйида келиб чиққан. Ижтимоий фаровонлик ва тадқиқот институти бош директори Ариэль Вильдруаннинг сўзларига кўра, фожиа юз берган болалар уйи фаолият кўрсатиш учун рухсатга эга бўлмаган.
Порталнинг ёзишича, ёнғин бахтсиз ҳодиса туфайли келиб чиққан бўлиши мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter