ОАВ: Гаити президентининг қотиллари — нафақадаги аскарлар
Колумбиянинг истеъфодаги аскарлари Гаити президенти Жовенел Моизени ўлдиришда гумон қилинмоқда. Бу ҳақда Колумбия мудофаа вазири Диэго Молано Апонтега асосланиб РИА Новости маълум қилди.
«Интерпол расмий равишда Колумбия ҳукумати ва Миллий полициядан Гаити президенти Жовенел Моизега нисбатан суиқасд этганликда гумон қилинган шахслар тўғрисида маълумотларни сўради. Дастлабки маълумотлар шуни кўрсатадики, улар Колумбия фуқаролари, Миллий армиянинг нафақага чиққан аъзолари». - дея ёзади вазир ўзининг Twitterdaги мурожаатида.
Алонтенинг сўзларига кўра, полиция ва армияга тергов билан ҳамкорлик қилиш буюрилган.
Гаити ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари илгари президент Жовенел Моизега суиқасд қилишда 28 гумонланувчини аниқлаганликлари ҳақида хабар беришган. Улардан 26 нафари Колумбия фуқаролари бўлган. Полиция бошлиғининг сўзларига кўра, 17 жиноятчи қўлга олинган.
Эслатиб ўтамиз Гаити президенти чоршанба куни кечқурун ўз қароргоҳига қилинган ҳужум оқибатида оламдан ўтган эди. Унинг рафиқаси Мартин Моизнинг аҳволи оғир. Гаити ҳукумати президентга суиқасдда гумон қилинаётганлар ҳибсга олингани ҳақида эълон қилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter