Фукусиманинг радиоактив сувини денгизга оқизишмоқчи: қанчалик хавфли?
Япония ҳукумати 2011 йили аварияга учраган «Фукусима-1» атом электр станциясининг бир миллон тоннадан ортиқ радиоактив сувини денгизга оқизиб юборишга қарор қилди. Бу ҳақда япон ОАВларига асосланиб «Deutsche Welle» ёзмоқда.
Минглаб контейнерларда сақланаётган радиоактив сув аввалига яхшилаб тозаланади. Сув таркибида фильтрациялашга бўйсунмас ягона модда — тритий қолади. Тритий миқдори жуда юқори бўлгандагина инсонлар саломатлиги учун хавфли. Атом энергияси бўйича халқаро агентлик (МАГАТЭ) ҳам жуда сифатли тозаланган сувни океанга оқизиш экология учун хавфсиз деб ҳисобламоқда.
«Фукусима» сувини денгизга оқизиш — мажбурий чора, чунки контейнерлар етмай қолиши мумкин. Радиоактив сувни тозалаб очиқ ҳавзаларга оқизиб юбориш технологияси дунёдаги барча атом реакторларида қўлланилади, хусусан, япон ҳукумати ҳам ушбу жараённи хавфдан холи деб ҳисобламоқда. Аммо балиқчилар ва фермерлар қарордан норози: одамлар уларнинг маҳсулотларини харид қилмай қўйишлари мумкин.
Албатта, бу борада шошма-шошарликка йўл қўйилмайди, Фукусима сувини камида бир йилгача оқизмай туришни режалаштиришган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter