Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Францияда банкомат портлаши натижасида 30 киши жароҳатланди

Францияда банкомат портлаши натижасида 30 киши жароҳатланди

Фото: «Zakon.kz»

Париж яқинидаги Ивелин департаментида банкомат портлаши оқибатида 30 киши турли даражада жароҳатланди, дея хабар берди «Ouest France» нашри маҳаллий полиция маълумотларига таяниб.

«Бир одам «Carrefour» супермаркетига кираверишда жойлашган банкоматни портлатиб юборди», — деди нашр суҳбатдоши.

Аниқланишича, портлаш жума, яъни 28 август куни маҳаллий вақт билан соат 9:45 да содир бўлган (12:45 т.в.). Ҳодиса натижасида одамлар енгил жароҳат олишган, фақат тўрт киши куйиш ташхиси билан шифохонага етказилган. Дўкон биноси ҳам шикастланган — портлаш зарралари 20 метр масофагача учиб борган.

Портлашни уюштирган одам жиноят жойидан қочишга улгурган. Полиция тергов ҳаракатлари ва гумондор шахсни қидириш ишларини бошлаб юборган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг