Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Францияда 1 миллиондан ортиқ одам иш ташлади

Францияда 1 миллиондан ортиқ одам иш ташлади

Жорий йилнинг 19 январь куни Францияда пенсия ёшини оширишга қарши намойишларда 1,12 миллионга яқин киши қатнашди. Бу ҳақда BFM TV телеканали Ички ишлар вазирлигига таяниб хабар берди.

Икки кун ичида Францияда жами икки юздан ортиқ намойишлар бўлиб ўтди. Нашрнинг қайд этишича, Парижда 80 минг француз кўчага чиққан. Парижликлар қоронғи тушса ҳам уйларига қайтишмаяпти.

Намойишчилар пенсия ёшини 62 ёшдан 64 ёшгача оширувчи ислоҳотни бекор қилишни талаб қилмоқда. 2030 йилгача янги тизимга тўлиқ ўтиш режалаштирилган.

Касаба уюшмалари намойишчилар сонини тахминан икки баравар кўп деб ҳисобламоқда. Иш ташлаш метро линияларидаги ишларнинг узилишига, темир йўл транспорти жадваллари ва аэропортлар фаолиятининг бузилишига олиб келди. Бошланғич ва ўрта мактаб ўқитувчилари иш ташлашди. Пайшанба куни электр энергияси ишлаб чиқариш қисқартирилди ва Франциядаги нефтни қайта ишлаш заводлари иши тўхтаб қолган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг