Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Forbes миллиардерлар рўйхатида ҳиндистонликлар сони 200 нафарга етди

Forbes миллиардерлар рўйхатида ҳиндистонликлар сони 200 нафарга етди

Фото: Y20 India

Forbes янгилаган миллиардерлар рейтингида ҳиндистонликлар сони 200 нафарга етди. Бир йил аввал ҳиндистонлик миллиардерлар сони 169 нафар эди, деб ёзмоқда The Economic Times.

«Ҳиндистон фонд бозорида мисли кўрилмаган ўсишнинг давом этиши Forbesнинг 2024 йилги рейтингида ҳинд миллиардерлари сонини кескин ошириб, 200 нафарга етказди», — дейилади хабарда.

Нашр таҳлилчилари Ҳиндистон миллиардерларининг умумий бойлигини $954 млрд, дея баҳолашди. Бу ўтган йилгидан 41 фоиз яхшироқ кўрсаткич ($675 млрд).

Reliance Industries компаниясининг асосий хўжайини ва бошқарувчиси, тадбиркор Мукеш Амбани улар орасида яққол пешқадам — унинг бойлиги бир йил ичида $83 млрддан $116 млрдга ошди. У жаҳон миллиардерлари рўйхатида 100 миллиардлик довонни биринчи бўлиб ошган илк осиёликка айланди.

Таъкидланишича, рўйхатдаги ҳиндистонлик миллиардерларнинг учдан икки қисмидан кўпроғи ўтган йилга нисбатан бойлигини кўпайтириб олган. 200 нафар ҳинд миллиардерининг 25 нафари илк маротаба нуфузли Forbes рейтингида кўриниш берди.

Британиянинг Knight Frank консалтинг агентлиги март ойида берган маълумотга кўра, 2028 йилда Ҳиндистонда ўта бой кишилар сони қарийб 20 минг нафарга етади, 2023 йилда уларнинг сони 13 минг нафардан зиёдроқ эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг