Флоридага яқинлашаётган «Милтон» тўфони энг юқори даражагача кучайди
АҚШнинг Флорида штатига яқинлашаётган «Милтон» тўфони Саффир-Симпсон шкаласи бўйича энг юқори — бешинчи даражагача кучайди. Бу ҳақда мамлакат тўфонларни кузатиш миллий маркази (NHC) хабар берди.
«Милтон» шарқ томон 14,5 км/соат тезликда ҳаракатланмоқда. Шамолнинг тезлиги 287 км/соатга етган.
Метеорологлар довул Флорида соҳилбўйи ҳудудлари учун ҳалокатли бўлиши эҳтимолидан огоҳлантиришмоқда. Эртага, 9 октябр куни кучли бўрон Мексика кўрфази бўйидаги аҳолиси кўп Тампа (Флорида) шаҳрига ёпирилиши кутилмоқда.
Ўн кун аввал Флоридага «Ҳелен» тўфони ёпирилиб, ўнлаб одамлар қурбон бўлганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter