Филиппинда вулқон туфайли 14 та шаҳар дарвозалари ёпиб қўйилди
Филиппиннинг Батангас провинциясида жойлашган Тааль вулқони отилиши туфайли аҳолининг 14 та шаҳарга кириши тақиқлаб қўйилди, дея хабар берди «Regnum».
Табиий офатлар асоратларини камайтириш ва бошқариш маҳаллий тузилмаси раҳбари Лито Кастронинг сўзларига кўра, 17 январь куни Тааль вулқонидан 14 км масофагача яшайдиган барча аҳолига уйига қайтиш тақиқлаб қўйилди.
Шунингдек, Кастронинг фикрича, 17 январга қадар вулқон отилиши туфайли 66 мингдан зиёд киши 283 та эвакуация марказига кўчирилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter