Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Филиппин тарихида энг кўп ўлимга сабаб бўлган «Раи» тўфони қурбонлари сони 326 нафарга етди

Филиппин тарихида энг кўп ўлимга сабаб бўлган «Раи» тўфони қурбонлари сони 326 нафарга етди

Фото: DW

16 декабрда Филиппин соҳилларига ёпирилган «Раи» тўфони қурбонлари сони 326 нафарга етди. Бу ҳақда мамлакат Хатарларни камайтириш ва офатлар оқибатларини бартараф этиш миллий кенгаши (NDRRMC) хабар берди.

Филиппиннинг 600 дан зиёд фуқароси жабр кўрган, 58 киши бедарак йўқолган.

Халқаро Қизил хоч ташкилоти «Раи»ни мамлакат тарихидаги энг хавфли ва энг кўп ўлимга сабаб бўлган тўфон сифатида таснифлади. Табиий офат сабабли 300 мингдан зиёд киши эвакуация қилинган.

Йўллар, бинолар, портлар ва аэропортларга етган зарар миқдори ҳисобланмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг