«Фақат у Донбассдаги урушга нуқта қўйиши мумкин...»
АҚШнинг Украина бўйича муваққат ишончли вакили Уильям Тейлор Украина шарқида давом этаётган можароларга чек қўйиши мумкин бўлган шахс номини очиқлади. У бу ҳақда «Европа ҳақиқатига берган интервьюсида гапирган, деб ёзади Украинанинг «Сегодня» нашри.
Тейлорнинг айтишича, бу киши Россия президенти Владимир Путиндир.
Унинг ишонишича, Украинанинг ўзи урушни тўхтата олмайди, бунда Кремль ҳам қарор қабул қилмоғи лозим.
«Буни фақат Путин қила олиши мумкин. У хоҳласа эртага урушни тўхтатади. У Донбассдан Россия аскарлари, хизмат вакиллари ва қуролларни олиб кетса можаро тугайди », – деган Тейлор.
У шунингдек, Зеленский ва Путиннинг ўзаро қўнғироқларини ижобий баҳолаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter