Фаластинликлар Исроилга қарата тўққизта ракета учирди
26 июндан 27 июнга ўтар кечаси фаластинликлар Ғазо секторидан тўққизта ракета учирди, улардан бирини Исроил ҳарбийлари тутиб қолган. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Ракета учирилиши оқибатида жабрланганлар, моддий талафотлар ва унга жавобан амалга оширилган ҳаракатлар ҳақида маълумотлар йўқ.
«Ғазо секторидан Исроил ҳудудига учирилган тўққизта ракета қайд этилган. Улардан бирини «Темир гумбаз» ракетага қарши мудофаа тизими тутиб қолган», — дейилади армия матбуот хизмати хабарида.
Ўққа тутиш натижасида Исроилнинг жанубидаги аҳоли пунктларида бир неча бор ҳаво хавфи сигналлари чалинган ва аҳолини бомбадан сақланиш жойларига яширинишга чақирган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter