Facebook сабаб 3 миллион қозоғистонликнинг шахсий маълумотлари тарқалиб кетди
Мусин Facebookдан фойдаланган 3 миллион қозоғистонликнинг маълумотлари тарқалиши ҳақидаги хабарларга изоҳ берди. Бу ҳақда Zakon.kz маълум қилди.
Унинг таъкидлашича, Қозоғистонда Facebook ижтимоий тармоғидаги техник муаммолардан хабардор бўлиш имкони мавжуд эмас.
«Одамлар рўйхатдан ўтишда «Ок» тугмачансини босади холос, аслида у ҳеч қандай эътирози йўқлиги ҳақида шартномага рози бўлади. Ҳеч ким бу шартномани ўқимайди, шу сабабли бу нарса фақат Facebookнинг ўзигагина аён», – дейди Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазири Багдат Мусин.
Вазир қозоғистонликларга шахсий маълумотларини ижтимоий тармоқларга жойлаштирмасликни тавсия қилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter