Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Европарламент Россияни «террорчи давлат» деб эълон қилмоқчи

Европарламент Россияни «террорчи давлат» деб эълон қилмоқчи

Европарламент Россия Федерациясини терроризмга ҳомийлик қилувчи давлат сифатида тан олиш тўғрисидаги резолюция лойиҳаси матнини келишиб олди.

Бу ҳақда Европарламент депутати Андриус Кубилиус Twitter саҳифасида маълум қилди. 

«Европа парламенти сиёсий гуруҳлари ўртасида тўрт соат давом этган музокаралардан сўнг матн бўйича келишувга эришилди», – деб ёзади у.

Кубилиуснинг таъкидлашича, резолюция лойиҳасининг асосий нуқтаси: «Европа парламенти... Россияни терроризмнинг ҳомийси ва террорчилик воситаларидан фойдаланадиган давлат сифатида тан олади», деган мазмундаги банд ҳисобланади.

Европарламент матбуот котиби Делфин Коларднинг қайдича, резолюция лойиҳасини 23 ноябр куни Страсбургда бўлиб ўтадиган сессияда овозга қўйиш режалаштириляпти.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг