Европадаги энг йирик АЭС. Запорожье атом станциясида иккита блок энергия тизимидан ўчирилди
Украинанинг Запорожье атом электр станцияси тунда ва 25 февраль тонгида бешинчи ва олтинчи блокларини мамлакат энергия тизимидан ўчириб, захирага олди. Бу ҳақда станция матбуот хизмати хабар берди.
Регламент тартибларига мувофиқ, операцион хавфсизлик чегараларини таъминлаш учун, энергоблоклар тармоқдан ўчирилиб, захирага ўтказилди, дейилади хабарда.
Ҳозир Запорожье АЭСдаги тўртта энергоблок ишлаб турибди. Генераторларнинг умумий қуввати 3,37 ГВт.ни ташкил этади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter