Европада хавфли наркотик модданинг тарқалаётгани вабога тенглаштирилди
Европада хавфли наркотик модда — фентанилнинг кенг тарқалаётгани «янги вабо» сифатида таърифланди. Бу ҳақда Топор Live телеграм канали хабар берди.
«Арзон нархда сотилаётгани ва қитъамизда оммалашиб бораётгани нуқтаи назаридан, наркотик-зомби» номи билан ҳам танилган фентанил Европа учун «янги вабо»га айланиши мумкин», — деди Италиянинг Европа парламентидаги аъзоси Паоло Инселвини.
Унинг таъкидлашича, АҚШда назорати йўқотилган хавотирли тенденция энди бошқа бир қитъада миллионлаб кишиларнинг ҳаётини бузиш хавфини туғдирмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter