Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Европада ҳавонинг кескин совиб кетиши башорат қилинди

Европада ҳавонинг кескин совиб кетиши башорат қилинди

Фото: «Корреспондент»

Нидерландиянинг Гронинген университети олимлари шу юз йилликда Европани ҳавонинг кескин совиши кутмоқда, деган хулосага келишди. Бу ҳақда «EurekAlert» хабар берди.

Олимларнинг кузатувлари натижалари Европа шимоли-ғарбида юмшоқ ҳавони таъминловчи Шимолий Атлантика оқими шу юз йилликда ўз йўналишини ўзгартириши мумкинлигини кўрсатмоқда.

Гольфстрим ўз йўналишини ўзгартириши эҳтимоли 15 фоизга баҳоланган ва бунга жуда кўп ёғинлар ҳамда Гренландия музликларининг эриши сабаб қилиб кўрсатилган. Илиқ оқимдан мосуво бўлган қитъа шу асрдаёқ қаҳратон билан юзма-юз келиши мумкин, дейилади хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг