Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Евросанкция. Мьянма яна бир йил кутади

Евросанкция. Мьянма яна бир йил кутади

Фото: ТАСС

Европа иттифоқи Мьянмага қарши қўллаётган санкциялар яна бир йилга — 2020 йилнинг 30 апрелигача чўзилди. Бу ҳақда ЕИ Кенгаши хабар берди.

Бу чекловлар «ички репрессиялар»да қўлланилиши эҳтимоли мавжуд қурол-яроғ ва асбоб-ускуналарни етказиб беришни, ҳарбийлар ва чегара полицияси учун товарлар экспортини, коммуникацияларни назорат қилиш қурилмалари билан таъминлашни тақиқлашни кўзда тутади.

Қолаверса, инсон ҳуқуқларини бузган 14 нафар расмий шахс санкцияга тушган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг