Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Европа мамлакатлари иккинчи тўлқинни карантинсиз кутиб олиш умидида (видео)

Европа мамлакатлари иккинчи тўлқинни карантинсиз кутиб олиш умидида (видео)

Фото: «Эксперт»

Умуммиллий карантинларсиз коронавируснинг иккинчи тўлқини олдини қандай олиш мумкин? Юқумли касалликлар бош кўтарадиган куз фасли бўсағасида Европа мамлакатлари ҳукуматларини ана шу савол қийнамоқда, деб ёзмоқда «Euronews».

Франциянинг 20 фоиз ҳудудида COVID-19 фаол кезиб юрибди. Парижда ниқоб тақиш мажбурий. Бироқ болалар 1 сентябрдан мактабларга қайтади.

Франция бош вазири Жан Кастекс: «Охирги бир неча ҳафтадан бери эпидемия авжига чиқяпти. Биз аралашишимиз, тўғрироғи, кенг кўламли қаршилик кўрсатишни давом эттиришимиз зарур».

Испанияда ҳам мактаблар очилади. 6 ёшдан катта барчалар ниқоб тақишга мажбур. Мамлакатда янги касалланишлар сони ўсиб боряпти.

Германияда вирус ёзда ҳеч қаёққа кетмагани эслатилиб, дўкон ёки жамоат транспортига очиқ юз билан чиққанлик учун 50 евродан жарималар қўлланиляпти.

«Ижтимоий масофани сақлаш имконсизлиги боис оммавий тадбирлар ўтказишни тақиқлаш тўғрисидаги июнь ойидаги қароримизни қайта кўриб чиқдик. Энди тақиқлов муддати октябргача эмас, декабргача», — дея баёнот берди Германия канцлери Ангела Меркель.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти мамлакатларни чекловларни бекор қилмасликка чақиришдан чарчамаяпти. Охирги ойларда, экспертларга кўра, аксарият мамлакатлар аҳолиси ўзларини ўта эркин қўйиб юборишди, масофа сақлаш ҳам тобора унутилиб боряпти. Ташкилотга кўра, тест натижалари қанча тез олинса, коронавирус тарқалиши шунча камаяди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг