Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Европа кенгаши Беларус билан ҳамкорликни тўхтатди

Европа кенгаши Беларус билан ҳамкорликни тўхтатди

Фото: «Shutterstock»

Европа кенгашининг вазирлар қўмитаси (КМСЕ) РФ қуролли кучларининг Украинадаги ҳаракатларидаги роли учун Беларус ҳукумати билан ҳамкорликни тўхтатди. Бу ҳақда ташкилот сайтида хабар берилди.

Беларус ташкилотнинг барча учрашувлари ва тадбирларида қатнашиш ҳуқуқидан маҳрум қилинди. Қўмита Беларус билан барча техник ҳамкорликларни тўхтатди.

Шунинг баробарида, қўмита Беларус фуқаролик жамияти ва қувғиндаги мухолифатни қўллаб-қувватлашини ва муносабатларни мустаҳкамлашини маълум қилди.

Кеча, 16 март куни Россия Европа кенгашига аъзоликдан расман чиқарилган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг