Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Европа Иттифоқи Украинага хавфсизлик кафолатларини бера олмайди

Европа Иттифоқи Украинага хавфсизлик кафолатларини бера олмайди

Европа Иттифоқи Киевга хавфсизлик кафолатларини бера олмайди, чунки у НАТОдан фарқли равишда мудофаа ташкилоти эмас. Бу ҳақда Европа Иттифоқи ташқи ишлар хизматининг Брюсселдаги вакили Петер Стано маълум қилди.

«Биз хавфсизлик ташкилоти эмасмиз. Бу НАТО ва алоҳида давлатлар учун муҳокама мавзуси бўлиши мумкин, лекин ташкилот сифатида Европа Иттифоқи учун эмас», — дея тушунтирди Стано.

Унинг таъкидлашича, Европа Иттифоқи Украинани турли жиҳатлар, жумладан, ҳарбий соҳада қўллаб-қувватлайди ва қурол-яроғ етказиб бериш учун маблағ ажратади. Иттифоқ Киев мудофаа эҳтиёжлари учун йилига 5 миллиард еврогача ёрдам бериши мумкин.

Бундан ташқари, Еврокомиссия янги режа ишлаб чиқди, унга кўра, улар Украинага 2024-2027 йиллар давомида ЕИ бюджетидан грантлар ва кредитлар кўринишида яна 50 миллиард евро ажратишга тайёр.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг