Европа Иттифоқи раҳбарлари фавқулодда йиғилиш ўтказади

Франция президенти Эммануэл Макрон 17 феврал куни Парижда Европа Иттифоқи етакчиларининг фавқулодда саммитини ўтказишга чақирмоқда, дея хабар бермоқда Politico. Нашр бу ҳақда Полша ташқи ишлар вазири Радослав Сикорскийга асосланиб ёзган.
«Президент Макрон раҳбарларимизни Парижга таклиф қилганидан жуда мамнунман», деди у.
Сикорскийнинг қайд этишича, у Европа давлатлари раҳбарларидан Доналд Трампнинг АҚШдаги президентлиги муносабати билан юзага келган муаммоларни муҳокама қилишини кутмоқда.
Нашрга Европа Иттифоқининг икки расмийси учрашув душанба куни бўлиб ўтишини айтди. Бироқ унда қанча Европа Иттифоқи давлат раҳбарлари иштирок этиши аниқ эмас.
Эслатиб ўтамиз, Трампнинг Путин билан муносабатлари Европа давлатларини хавотирга солмоқда. Улар АҚШ президенти Россия фойдасига Украина бўйича битим тузишидан хавотирда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter