Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Бучадаги қирғин Европадаги ваҳшийликлар рўйхатига киритилади» — Европа Иттифоқи

«Бучадаги қирғин Европадаги ваҳшийликлар рўйхатига киритилади» — Европа Иттифоқи

Фото: Sergei Supinsky / AFP / Scanpix / LETA

Бу ҳақда Европа Иттифоқининг олий сиёсий органи – Европа кенгаши сайтида эълон қилинган баёнотда сўз боради.

«Тинч аҳоли орасида ҳалок бўлганлар ва ярадорлар сонининг кўплиги, шунингдек, фуқаролик инфратузилмаси вайрон бўлганлиги ҳақидаги далиллар шафқатсиз урушнинг асл қиёфасини кўрсатади. Буча шаҳри ва Украинанинг бошқа шаҳарларида содир этилган қирғинлар Европа заминида содир этилган ваҳшийликлар рўйхатига киритилади», — дейилади баёнотда.

Эслатиб ўтамиз, Россия қўшинлари Киев вилоятининг Буча шаҳридан чиқиб кетганидан сўнг, шаҳарда тинч аҳоли вакилларининг ўнлаб жасадлари топилган.

Бучадаги фотосуратлар ва видеолар мустақил журналистлар томонидан чоп этилди. Киев расмийлари бу қирғинда Россия ҳарбийларини айблади. Россия Мудофаа вазирлиги эса бу воқеага алоқадорлигини рад этиб, ҳалок бўлганларнинг фотосуратлари ва видеоларини «саҳналаштирилган» деб атади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг