Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Евронинг отаси» вафот этди

«Евронинг отаси» вафот этди

«Евронинг отаси» дея ном олган Еврокомиссиянинг собиқ президенти Жак Делор 98 ёшида вафот этди.

«У бугун эрталаб Париждаги уйида уйқусида вафот этди», деди унинг қизи Мартин Обри.

Делор 1985 йилдан 1995 йилгача Еврокомиссия раиси бўлган. Унинг раҳбарлигида ишлаб чиқилган Делор режаси ягона Европа валютаси – еврони муомалага киритишни бошлаш имконини берди.

1995 йилда социалистлар Делор номзодини Франциядаги президентлик сайловларида кўрсатмоқчи эди, бироқ у партиянинг янги раҳбари Анри Эммануэлли билан келишмовчиликлар туфайли ўз номзодини қайтариб олади. Ўшанда Делор жамоатчилик сўровларига кўра, сайловнинг бўлажак ғолиби, ўнг марказчи Жак Ширакдан олдинда бўлган.

«Жак Делор Европани янада кучлироқ қилган инсон эди», дея хотирлади Европа Комиссиясининг амалдаги президенти Урсула фон дер Ляйен.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг