Еврокомиссия раҳбари иккинчи муддатга ўз лавозимига сайланди
Украинага фаол ёрдам кўрсатишнинг асосий тарафдорларидан бири ва Россия президенти Владимир Путиннинг ашаддий танқидчиси Урсула фон дер Лярен Европа Иттифоқининг олий ижроия органи бўлмиш Еврокомиссияга иккинчи марта раҳбарлик қилади.
Фон дер Ляреннинг янги дастури, унинг номзодини қўллаб-қувватлаган учта марказчи сиёсий партиялар билан келишилган, унинг иқлим ўзгаришига қарши кураш бўйича улкан режаси ҳукмронлик қилган биринчи муддатидан кескин фарқ қилади, деб таъкидлайди FT.
Financial Times таъкидлаганидек, Урсула фон дер Лярен тартибга солишни қисқартириш ва Европа Иттифоқининг «рақобат устунлигини» сақлаб қолишга ваъда бериб, «Европа фаровонлиги режасини» тақдим этган.
У бюрократияни қисқартиришни ва янги сармояларни жалб қилишни, шунингдек, Украинани қўллаб-қувватлашни давом эттиришни ваъда қилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter